Пара каноэчиларимиз Ҳожикентда шуғулланишмоқда

Шу кунларда паралимпия спортчиларимиз Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига пухта тайёргарлик олиб бормоқда.

Жумладан, пара каноэ бўйича миллий терма жамоа аъзолари айни дамда Тошкент вилоятининг сўлим Бўстонлиқ туманида жойлашган Ҳожикент соғломлаштириш оромгоҳида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказишмоқда. Унда Шахноза Мирзаева, Азизбек Абдулҳабибов ҳамда Ҳайтмурод Шерқўзиев каби Токио-2020 лицензиясини қўлга киритган спортчилар иштирок этмоқда.

Терма жамоа бош тренери Дилшод Йўлдошевнинг маълум қилишича, ушбу ўқув-машғулот йиғинидан кўзланган асосий мақсад спортчиларнинг жисмоний тайёргарлигини янада оширишдир.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *