Пара стол тенниси бўйича “Ёшлар куни”га бағишланган мусобақа ўтказилди

“30 июнь – Ёшлар куни” муносабати билан Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ва Ўзбекистон стол тенниси федерацияси ўзаро ҳамкорликда пара стол тенниси бўйича мусобақа ташкил этди. Унда юртимизнинг кўплаб худудларидан 20 га яқин иқтидорли пара стол теннисчилар қатнашди.

Қизиқарли ва муросасиз баҳслар якунига кўра, 1-ўрин Суннатулло Муродуллоевга насиб этди. Кучли учликдан эса Сардор ва Сарвар Ҳамрақуловлар жой олишди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *