Пара стол теннисчиларимиз ҳам машғулотларни давом эттирмоқда

Барча Паралимпия спорт турлари бўйича терма жамоалар қатори пара стол теннисчиларимиз ҳам навбатдаги ўқув-йиғин машғулотларига киришди. Бу сафарги ўқув-машғулот йиғини пойтахтимиздаги Ўзбекистон Стол теннис федерацияси залида ташкил этилди.

“5 февралдан бошлаб навбатдаги ўқув-машғуот йиғинини бошладик. Унда 7 нафар пара стол теннисчиларимиз иштирок этмоқда. Олдинда бизни классификацион мусобақалар кутмоқда ва биз айнан мана шу мусобақаларга пухта тайёргарлик кўрмоқдамиз. Ушбу ўқув-йиғин машғулотлари 25 февралга қадар давом этади. Шу ўринда бизга мана шундай шароитлар яратиб берган Муҳтарам Президентимизга ўзим ва спортчилар номидан миннатдорчилик билдираман”, – деди пара стол тенниси терма жамоаси бош мураббийи Нодира Бурхонхўжаева.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *