Пара таэквондочиларимиз муносиб кутиб олинди

Аввал хабар берганимиздек, 22-23 май кунлари Иорданиянинг Амман шаҳрида пара таэквондо бўйича Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензия берувчи Осиё мусобақаси бўлиб ўтди.

Аёллар ўртасида -49 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган ҳамюртимиз Зиёда Исоқова ҳамда эркаклар ўртасида -61 кг вазн тоифасида Зухриддин Тохиров олтин медалга сазовор бўлди ҳамда Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензияни қўлга киритди.

Тажрибали тренер Бобур Қўзиев бошчилигидаги пара таэквондочиларимиз ҳозиргина юртимизга қайтиб келишди. Уларни Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси раҳбарияти, спортчилар, оила аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари тантанали равишда кутиб олди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Гулжаной Наимова ҳам пара таэквондо бўйича Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига лицензия қўлга киритган эди. Шу тариқа пара таэквондо бўйича жами лицензиялар сони 3 тага етди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *