Пара таэквондочиларимиз Токио-2020 га яна 2 та лицензияни қўлга киритди

Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда Иорданиянинг Амман шаҳрида пара таэквондо бўйича Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензия берувчи Осиё мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Қувонарлиси, аёллар ўртасида -49 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган ҳамюртимиз Зиёда Исоқова ҳамда эркаклар ўртасида -61 кг вазн тоифасида Зухриддин Тохиров олтин медалга сазовор бўлди ҳамда Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензияни қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Гулжаной Наимова ҳам пара таэквондо бўйича Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига лицензия қўлга киритган эди.

Айни дамгача Ўзбекистон Паралимпия терма жамоаси спортчилари Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига 29 та лицензия қўлга киритди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *