Пара таэквондо бўйича онлайн мастер-класс ташкил этилди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси тренерлари вилоятлардаги тренерлар учун онлайн мастер-класслар ташкил этиб келмоқда. Ана шундай мастер-классларнинг навбатдагиси пара таэквондо бўйича бўлиб ўтди. Уни пара таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош тренери Бобур Қўзиев олиб борди. Ушбу маҳорат дарсини Миллий Олимпия қўмитаси, Миллий Паралимпия ассоциацияси вакиллари, вилоятлардаги тренерлар ва спортчилар кузатиб боришди.

Тажрибали мутахасс дастлаб пара таэквондо спорт турининг юртимизга кириб келиш тарихи, унинг қонун-қоидалари, унда қайси турдаги имконияти чекланган шахслар шуғулланиши мумкинлиги ҳақида гапириб, сўнгра амалий машғулотларга ўтди. Бобур Қўзиев пара-таэквондочилар фойдаланадиган зарбалар ва уларни баҳолаш тизими, шунингдек, унинг оддий таэквондодан қандай фарқлари борлигини ҳам кўрсатиб ўтди.

Онлайн мастер-класс якунида иштирокчилар ўзлари қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди ва керакли жавобларни олишди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *