Пара ўқ отувчиларимиз Жаҳон кубогида иштирок этиш учун БААга етиб борди

Куни кеча Пара ўқ отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Жаҳон кубогида иштирок этиш учун Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳрига жўнаб кетишган эди.

Дегелация аъзолари бутун дунёда давом этаётган пандемия туфайли БААга етиб боргач дастлаб коронавирусга қарши тестдан ўтказилди. Бизга берилган маълумотларга кўра, барча спортчиларнинг тест натижалари манфий чиққан ва бугун улар мусобақа олдидан расмий машғулотларда иштирок этишган.

Маълумот учун, Ал-Айндаги Жаҳон кубоги 25 март санасига қадар давом этади. Ушбу мусобақада қуйидаги пара ўқ отувчиларимиз иштирок этади:

1.Сервер Ибрагимов

2.Азиз Ибрагимов

3.Раъно Мўминова

4.Малика Кенжаева

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *