Расман! Пара атлетика бўйича жаҳон чемпионати 2022 йилга қолдирилди

Япониянинг Кобе шаҳрида бўлиб ўтадиган Пара атлетика бўйича жаҳон чемпионати 2021 йилдан 2022 йилга қолдирилди. Сабаби, Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларининг коронавирус сабаб бир йилга кечиктирилиши бўлди.

Аслида Кобедаги жаҳон чемпионати 2021 йилнинг 17-26 сентябрь кунлари ўтказилиши белгилаб қўйилган эди. Аммо, Токио Паралимпиадаси билан бир вақтга тўғри келиб қолмаслиги учун ушбу мусобақа 2022 йил 26 августдан 4 сентябргача ўтказиладиган бўлди.

Таъкидлаш керакки, Кобедаги жаҳон чемпионатида сайёрамизнинг 100 дан ортиқ мамлакатидан 1300 нафар спортчи иштирок этиши кўзда тутилган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *