Россиядан 927 нафар ўзбекистонлик поездда Наманганга олиб келинди

Республика махсус комиссияси Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясининг Шимолий Кавказ ва Жанубий федерал округларидан олиб келиш учун “Тошкент – Ростов-Дон –Тошкент” темир йўл рейсини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилганди.  

Россия ва Қозоғистон томони билан келишувга биноан, жорий йилнинг 23 август куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ поезди 927 нафар фуқаро билан “Первомайская” станциясидан Ўзбекистонга жўнаган. 

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур поезд 27 август куни Наманган вилоятига етиб келди. 

Қайд этилишича, ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар вилоят транспорт бошқармаси томонидан ташкил этилган автобусларда карантин зоналарига етказилди.   

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *