Сабина Суханова шахсий рекордини янгилади

Sabina Sukhanova from Uzbekistan at 200m during athletics at the Tokyo Paraolympics, Tokyo Olympic Stadium, Tokyo, Japan on August 27, 2021. (Photo by Ulrik Pedersen/NurPhoto via Getty Images)

Ҳозиргина ҳамюртимиз Сабина Суханова аёллар ўртасида пара енгил атлетиканинг T37 классида узунликка сакраш баҳсларида иштирок этди.

Эътиборлиси, Сабина ушбу баҳсда 4.36 см натижа қайд этган ҳолда ўзининг шахсий рекордини янгилади. Бироқ ушбу натижа медаллар учун камлик қилди. Ҳамюртимиз 5-ўринни эгаллади.

Шу тариқа спортчиларимизнинг 29 августдаги иштирокига якун ясалди. Ҳозирча делегациямиз ҳисобида 12 та медаль мавжуд. Шулардан 4 таси олтин, 4 таси кумуш ва яна 4 таси бронза.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *