Саида Маҳмудова ҳудудлардаги мураббий ва ёш спортчилар учун онлайн семинар ўтказди

Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси, терма жамоамиз бош мураббийи Саида Маҳмудова томонидан ҳудудлардаги мураббий ва ёш спортчилар учун онлайн семинар ташкил этилди. Семинар “Стол теннисининг тактик тайёргарлигида интерактив модулли ўқитиш методикаси“ мавзусида ўтди.

Унда С.Маҳмудова мураббийларга қай тарзда спортчиларнинг техник ва тактик салоҳиятларини ошириш кераклиги, ёш спортчиларни стол теннисига ўргатиш борасидаги муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари, инновацион ёндашувлар асосида стол тенниси тактикасини тушунтиришнинг асосий тамойиллари ҳақида фойдали маълумотларни берди.

Шунингдек, мутахассис ёш спортчиларга ўз устида ишлаш, маҳоратларини ошириш йўлида тинимсиз меҳнат қилишлари ва маҳоратли стол теннисчиларнинг мусобақаларда қандай ўйнашларини кузатиш кераклиги ҳақида тавсиялар берди.

Семинар сўнггида ёш спортчи ва мураббийлар ўзларини қизиқтирган саволларига тажрибали мутахассисдан атрофлича жавоб олишди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *