Самарқанд замонавий бешкураш бўйича тарихий мусобақага мезбонлик қилди

Самарқанд шаҳрида замонавий бешкурарш бўйича илк бор Ўзбекистон очиқ чемпионати ташкил қилинди. Мусобақада Тошкент шаҳри, Фарғона ва Самарқанд вилоятларидан 100 нафардан ортиқ ёш спортчилар иштирок этишди.

Ўзбекистон очиқ чемпионати замонавий бешкурашнинг таркибида кирувчи иккикураш (сузиш ва югуриш) ҳамда лазер-ран (югуриб келиб ўқ отиш) йўналишларида ташкил қилинди. Таъкидлаш жоиз, айнан лазер-ран йўналиши мухлисларнинг катта қизиқишига сабаб бўлди. Буни уларнинг мусобақадан сўнг ўзларини ушбу машқда синаб кўришга бўлган қизиқишларидан билиб олиш мумкин эди.

Мусобақанинг тақдирлаш маросими ҳам байрамона руҳда ўтди. Регистон майдонида ташкил қилинган маросимда Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари халқ артисти Мардон Мавлонов ўз қўшиқлари билан мусобақа қатнашчиларининг кайфиятини янада кўтарди.

Чемпионат ғолиб ва совриндорлари ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди. Замонавий бешкураш бўйича келгуси турнир Бухоро вилоятида ўтказилиши режалаштирилган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *