Сирдарёда СЭОМ ходимларига ваъда қилинган салкам 750 миллион сўмлик қўшимча тўловлар тўлаб берилмагани маълум қилинди

Сирдарёда вилоят ҳамда туман (шаҳар) санитария-эпидемиология осойишталик марказлари ходимларига ваъда қилинган салкам 750 миллион сўмлик қўшимча тўловлар тўлаб берилмаган. Бу адлия органлари томонидан ўтказилган мониторинг давомида аниқланган.

« Президентимизнинг жорий йилнинг 26 март куни қабул қилинган «Коронавирус пандемияси даврида санитария-эпидемиология хизмати ходимларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4695-сон қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари тиббиёт ходимларининг лавозим маошига меҳнатнинг соғлиқ учун хавфлилиги ва оғир шароитлари учун белгиланадиган қўшимча тўловлар миқдорини тегишинча 15 фоиздан 50 фоизга ҳамда 40 фоиздан 75 фоизга ошириш, шу билан биргаликда, меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари бўйича тариф коэффициентини 5 фоизга оширган ҳолда қўллаш орқали уларни моддий рағбатлантириш белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ–3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомда адлия органлари доимий равишда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини мониторинг қилиб бориши белгиланган.

Шу мақсадда, жорий йил июнь ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 апрелдаги ПҚ-4695-сон «Коронавирус пандемияси даврида санитария-эпидемиология хизмати ходимларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг ижроси мониторинг қилинди.

Мониторинг давомида вилоят ҳамда туман (шаҳар) санитария-эпидемиология осойишталик марказларида иш олиб бораётган ходимларга жами 741 млн 200 минг 400 сўм пул маблағлари тўлаб берилмаганлиги аниқланди», дея вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Азизжон Мавлоновнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Қайд этилишича, вилоят, туман (шаҳар) СЭОМ раҳбарлари томонидан президент қарори талабларига риоя қилинмаган. Натижада вилоят, туман (шаҳар) санитария-эпидемиология осойишталик марказларида иш олиб бораётган ходимларга устамалар тўланмасдан қолган. Оқибатда вилоят, туман (шаҳар) санитария-эпидемиология осойишталик марказларининг ходимлари томонидан норозиликлар келтириб чиқармоқда.

Азизжон Мавлонов вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят, туман (шаҳар) санитария-эпидемиология осойишталик марказлари ходимларга устама пулларини тўлаб берилишини таъминлаш тўғрисида вилоят СЭОМ раҳбари номига тақдимнома киритилганини маълум қилди.

Кўрилган таъсир чоралари натижасида вилоят, туман-шаҳар санитария-эпидемиология осойишталик марказларида фаолият кўрсатаётган ходимларга 632 млн 956 минг 700 сўм миқдоридаги пул қонунда белгиланган тартибда тўлаб берилган. Ҳозирги кунда қолган 108 243 700 сўм пул маблағларини қонунда белгиланган тартибда тўлаб бериш чоралари кўрилмоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

tuzla escort kurtköy escort pendik escort kartal escort maltepe escort bostancı escort gebze escort ümraniye escort kadıköy escort kaynarca escort ataşehir escort istanbul escort üsküdar escort çekmeköy escort sultanbeyli escort anadolu yakası escort sancaktepe escort