Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд тренерлари учун маҳорат сабоқлари ўтказилди

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоасида фаолият олиб бораётган хорижлик мутахассис Ержас Болтаев иштирокидаги маҳорат сабоқлари давом этади. Бугун қозоғистонлик мураббий иштирокида Республикамизнинг Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларидаги мураббийлари учун ана шундай мастер-класс ўтказилди.

Жараённи МОҚ мутасаддилари, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раҳбарияти кузатиб боришди ва тадбирда ушбу вилоятларнинг 20 га яқин тренерлари иштирок этишди. Ержас Болтаевнинг кўрсатмаларини бу сафар Акбар Жўраев ҳамда Турсуной Жабборова маромига етказиб кўрсатиб бердилар.

Онлайн маҳорат сабоқлари давом этади. Режага кўра, келаси ҳафта Ержас Болтаев иштирокида Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари мураббийлари учун маҳорат сабоқлари ташкил қилинади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *