Спорт мажмуалари ҳам шифохонага айлантирилмоқда

Ҳозирги пандемия шароитида Ҳукуматимиз томонидан COVID-19га қарши курашиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур ва Сергели туманларида “COVID-19” билан хасталанган беморларни даволаш учун махсус марказлар ташкил этилмоқда.

Ушбу маскан 520 нафар беморларнинг саломатлигини тиклаш учун зарур бўлган тиббий жиҳоз ва ускуналар билан таъминланади. Бунинг учун мажмуа ИВЛ ва СИПАП аппаратлари, кислород балонлари ва бошқа замонавий техникалар билан таъминланмоқда.

Қолаверса, 150 нафар тиббиёт соҳаси мутахассислари учун ҳам ётоқхона тайёрланади.

Шунингдек, Сергели туманининг 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мажмуасида ҳам 250 ўринли даволаш маскани ташкил этилмоқда. Бу ерда тиббиёт ходимлари учун бинонинг ҳовлисида махсус палаткалар қурилмоқда.

Айни пайтда масканни энг зарур бўлган тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш ишлари давом эттирилмоқда.

Ҳар икки масканда ҳам шифохоналардек, шароитни яратиш учун мутахассислар билан ҳамкорликда, уларнинг тавсия ва кўрсатмалари билан иш олиб борилмоқда.

Ушбу янги қувватлар яқин кунларда фойдаланишга топширилади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

tuzla escort kurtköy escort pendik escort kartal escort maltepe escort bostancı escort gebze escort ümraniye escort kadıköy escort