Стол тенниси бўйича “Мустақиллик кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди

Мустақиллигимиз мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан стол тенниси бўйича катталар ўртасида “Мустақиллик кубоги” онлайн мусобақаси бўлиб ўтади.

Мазкур онлайн мусобақа ўтказилишидан асосий мақсад аҳоли ўртасида Олимпия ўйинлари туркумига кирувчи спорт турларини янада оммалаштириш, пандемия даврида спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланишлари учун имконият яратиш, терма жамоага янги истеъдодли стол теннисчиларни саралашдан иборат.

Кеча, 24 август куни “ZOOM” платформаси орқали ташкил этилган онлайн мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтган эди. Маросимни Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси Саида Маҳмудова кириш сўзи билан очиб берди ва иштирокчиларга мусобақа давомида омад ёр бўлиши ҳамда энг улуғ, энг азиз байрамимиp – Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги билан спорт ихлосмандларини табриклади.

Давлатимиз мадҳияси янграгандан сўнг, стол теннисчилар баҳсларга киришди. Икки кун давом этган баҳсларда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан стол тенниси усталари баҳслашишди.

Мусобақанинг биринчи куни қизлар баҳси билан бошланди. Мазкур беллашувларда биринчи ўринни Тошкент шаҳар вакиласи Гуфранова Римма эгаллаган бўлса, иккинчи ўринни Андижон вилоятидан Саида Олимжонова эгаллади. Кучли учликни эса Тошкент вилояти вакиласи Камила Холиқова якунлаб берди.

Бугун эса онлайн мусобақани эркаклар давом эттиришди. Қизиқарли кечган баҳсларда Андижон вилояти терма жамоаси аъзоси Қутбидилло Тешабоев бош совринни қўлга киритган бўлса, иккинчи ўрин фарғоналик Шаҳзод Тоштемировга насиб этди. Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоаси аъзоси Дониёр Торамуратов эса учинчи ўринга муносиб деб топилди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *