Сув спорти турлари бўйича жамоамиз ҳам онлайн машғулотларни бошлади

Сув спорти турлари бўйича жамоамиз ҳам онлайн машғулотларни бошлади

Кўплаб спорт турлари қатори сув спорти турлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам онлайн машғулотларни бошлаб юборди. Бугун синхрон сузиш, сузиш ва сув полоси турлари бўйича жамоаларимиз машғулот ўтказишди.

Айни пайтда ҳавзаларда машқ қилиш мумкин бўлмагани боис ушбу спорт туридаги атлетларимиз машғулотларда бир мунча мураккабликни ҳис этмоқдалар. Зеро, ушбу йўналишларда спортчиларнинг сувни ҳис қилиши катта роль ўйнайди. Шундай бўлсада, вакилларимиз бўш келишгани йўқ. Спортчиларимиз уй шароитида бўлса ҳам техник ва жисмоний тайёргарлик устида ишлашмоқда. Бу ўринда мураббийларимизнинг ҳам тўғри машғулотлар жамланмасини олиб бораётганлари эътиборли.

Онлайн машғулотда 20 нафарга яқин спортчи Оксана Бортникова, Элмира Файзуллаева, Акбар Содиқов каби тажрибали мураббийлар томонидан берилган кўрсатмаларни бажариб боришди. Машғулотда Владислав Мустафин, Хуршиджон Турсунов каби Токио Олимпиадаси йўлланмаси учун баҳс олиб бораётган таниқли сузувчиларимиз ҳам иштирок этди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

tuzla escort kurtköy escort pendik escort kartal escort maltepe escort bostancı escort gebze escort ümraniye escort kadıköy escort kaynarca escort ataşehir escort istanbul escort üsküdar escort çekmeköy escort sultanbeyli escort anadolu yakası escort sancaktepe escort