Танзила Норбоевани табриклаймиз!

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раҳбари Танзила Норбоева ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Танзила Камаловна Норбоева 1956 йил 24 июль куни Андижон вилоятида туғилган. 1981 йил Тошкент Давлат университетини (ҳозирги ЎзМУ) тамомлаган. 1995-2010 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида турли лавозимларда меҳнат қилган. 2010-2016 йилларда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси, 2019 йил Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида Сенат Раиси лавозимига сайлангунга қадар (2016-2019 йиллар) Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаган.

Танзила Камаловна “Шуҳрат” медали, “Меҳнат шуҳрати”, “Фидокорона хизматлари учун” орденлари билан мукофотланган.

Танзила Норбоева спорт соҳасининг ривожига ҳам улкан ҳисса қўшиб келмоқда. Жумладан, 2011 йилдан Ўзбекистон велосипед спорти федерацисига раҳбарлик қилиб, ушбу спорт турининг юртимизда янада тараққий этишига ўзарининг салмоқли ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. Бундай меҳнатни Осиё велосипед спорти конфедерацияси (АСС) ҳам эътироф этиб, Танзила Камаловани 2019 йил «Велосипед спортини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» фахрий унвони билан тақдирлади.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Танзила Норбоевани бугунги таваллуд айёми билан муборакбод этиб, узоқ умр, мустаҳкам соғлик ва куч-ғайрат тилаб қолади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

tuzla escort kurtköy escort pendik escort kartal escort maltepe escort bostancı escort gebze escort ümraniye escort kadıköy escort kaynarca escort ataşehir escort istanbul escort üsküdar escort çekmeköy escort sultanbeyli escort anadolu yakası escort sancaktepe escort