Тарихда илк бор Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси Бош Ассамблеяси онлайн тарзда ўтказилди. Унда ассоциация раисига ўринбосар сайланди

Бугун Zoom видеоконференция дастури орқали онлайн тарзда Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциациясининг навбатдан ташқари Бош Ассамблеяси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси раиси Мухторхон Ташходжаев, ассоциация раҳбарияти, аппарат ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар худудий бўлинмалари вакиллари, масъул ходимлар ҳамда мураббийлар иштирок этди.

Йиғилишни Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси раиси Мухторхон Ташходжаев кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг, Ассамблеянинг кун тартибига қўйилган асосий масала – Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциациясига раис ўринбосари сайлаш жараёни бўлиб ўтди. Иштирокчилар ушбу лавозимга тавсия этилган Моминджанов Шарипджан Фузаилович номзодини бир овоздан маъқуллашди. Шу тариқа Шарипджан Моминджанов Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси раиси ўринбосари лавозимига сайланди.

Сўнгра, йиғилишда сўз олган Рустам Шоабдураҳмонов Паралимпия ассоциацияси фаолиятига ижобий баҳо бериб, бундан кейин ҳам белгиланган вазифаларни шундай фаоллик билан бажаришда давом этиш кераклигини таъкидлади. Миллий Олимпия қўмитаси президенти шунингдек, мамлакатимизда паралимпия спортини янада ривожлантириш ва уни оммалаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилаётгани, бу борада қандай таклиф ва мулоҳазалар бўлса, албатта кўриб чиқилишини ҳам алоҳида айтиб ўтди.

Паралимпия ассоциацияси раиси ўринбосари лавозимига сайланган Моминджанов Шарипджан Фузаилович ҳақида қисқача:

-1961 йил Тошкент шаҳрида туғилган.

-1999 йил Тошкент автомобиль ва йўллари институтини, 2004 йил эса Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтини тамомлаган.

-2018 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

tuzla escort kurtköy escort pendik escort kartal escort maltepe escort bostancı escort gebze escort ümraniye escort kadıköy escort kaynarca escort ataşehir escort