Таэквондо WTF: Тошкент вилояти спортчилари 3 та онлайн мусобақада иштирок этишади

Ҳозирги пандемия даврида барча спорт турлари каби таэквондо спорт тури бўйича ҳам барча мусобақалар номаълум муддатларга қолдирилмоқда. Шундай бўлсада спортчилар формаларини сақлаб қолиш мақсадида бир қатор онлайн мусобақалар ўтказилмоқда.

Тошкент вилояти спортчилари жорий йилнинг 8-9 август кунлари таэквондонинг пумсе йўналиши бўйича “Thailand open online poomse”, 16 августда “Iran open omline poomse” ҳамда 23 август куни “Mexico open online poomse” бўйича ўз омадларини синовдан ўтказишади.

Ушбу мусобақаларга спортчиларни таэквондо ВТФ ассоциацияси Тошкент вилоят бўлими раҳбари Дилшод Тўрақулов қўл остида машғулотларни олиб боришмоқда.

Спортчиларимизга мазкур мусобақаларда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *