Теннисчиларимиз очиқ ҳавода онлайн машғулот ўткизишди

Олимпия спорт турлари бўйича терма жамоамиз вакилларининг онлайн машғулоти давом этади. Бугун режага мувофиқ теннис бўйича терма жамоамиз вакилларининг машғулоти бўлиб ўтди. Аҳамиятлиси, теннисчиларимиз очиқ ҳавода, аниқроғи кортларда шуғулланишди. Машғулот жараёнини МОҚ ҳамда Ўзбекистон теннис федерацияси мутасаддилари кузатиб боришди. Машғулот жамоа мураббийи Петр Лебедь томонидан олиб борилди.

Машғулот одатий чигалёзди машқлари билан бошланди. Кейин спортчилар жисмоний ва техник тайёргарликни оширувчи элементлар устида ишлашди. Таъкидлаш жоиз, камераларнинг тўғри нуқтага қўйилгани сабаб теннисчиларнинг ҳаракатларини кузатиб бориш иштирокчилар учун қулай бўлди. Машғулотда Тошкент шаҳридан ташқари Андижон ва Наманган шаҳридан Санжар Файзиев, Сергей Фомин, Ҳумоюн Султонов, Акгул Аманмурадова, Сабина Шарипова ва Нигина Абдураимова каби спортчиларимиз қатнашдилар.

Машғулотда танаффус юзага келган вақт МОҚ раҳбари спортчи ва мураббийларимиз билан бирма-бир суҳбатлашиб, уларнинг саломатлигидан хабар олди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *