Токио-2020га лицензия олган паралимпия спортчилари уй ва пул мукофоти билан тақдирланди

Шу йил 2 июль куни Олмалиқ шаҳридаги ОКМК спорт мажмуасида “Ёшлар — бизнинг келажагимиз!” шиори остида тантанали байрам тадбири ташкил этилди. Унда иштирок этган Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов ёшларга ўзининг самимий тилакларини изҳор қилди.

Шунингдек, тадбирда Д.Ҳидоятов томонидан Токио-2020 ёзги Олимпия ҳамда Паралимпия ўйинларига йўлланмаларни қўлга киритган бир гуруҳ Тошкент вилояти спортчиларига уй, “Спарк” русумли автомобиллар ҳамда пул мукофотлари топширилди.

Жумладан, тадбирда парасузиш спорт туридан Токио-2020 Паралимпия ўйинларига лицензия олган Ислам Аслановга 2 хонали уй, пара каноэ бўйича Паралимпия ўйинларига лицензия олган Шаҳноза Мирзаева ҳамда Ҳайитмурод Шерқўзиевга 50 миллион сўмдан пул мукофоти топширилди.

Бундан ташқари пара велоспорт бўйича терма жамоа аъзоси Саиджаббор Дадахоновга замонавий спорт велосипеди совға қилинди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *