Токио-2020: Нурхон Қурбонова диск улоқтириш турида финалда иштирок этди

Ҳозиргина Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида пара енгил атлетиканинг диск улоқтириш тури бўйича F55 классда ҳамюртимиз Нурхон Қурбонова финалда иштирок этди.

Афсуски, спортчимизга бироз омад етишмади. Нурхон Қурбонова 20.40 метр натижа билан 8-ўринни банд этди.

Таъкидлаш керакки, ҳамюртимиз Нурхон Қурбонова гарчи совринли ўринларни қўлга кирита олмаган бўлсада, ўз тоифасида Жаҳон рекордини ўрнатди.

Маълумот учун, Нурхон Қурбонова Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида яна найза улоқтириш ва ядро улоқтириш турларида ҳам иштирок этади.

Спортчимизга келгуси баҳсларда омад тилаб қолами

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *