Токио—2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинлари йил охирига қолдирилиши мумкин

(AP Photo/Jae C. Hong)

Токио мезбонлигида ўтадиган 2020 йилги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари коронавирус сабаб йил охирида ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда Токиодаги Олимпиада ва Паралимпиада ишлари бўйича вазир Сейко Хасимото маълум қилди.

«Шартнома бўйича ўйинлар 2020 йилда ўтказилиши лозим. Бу эса Олимпиада муддатини суришга имкон яратади», — дейди Хасимото.

Аввалроқ Токио—2020 ижроқўми вакиллари ва Халқаро Олимпия қўмитаси 2020 йилги ўйинлар ўз вақтида ўтишини маълум қилганди.

Айни дамда Японияда барча оммавий тадбирлар, концертлар ва мусобақалар бекор қилинмоқда, мактаблар ёпилган. Мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 973 кишига етган. Уларнинг 705 нафари Diamond Princess лайнери йўловчилари ва экипаж аъзолари ҳисобланади. Маълумотларга кўра, Японияда 12 киши вирус қурбонига айланган, яна 50 нафар одам оғир аҳволда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *