Токио-2020: Эртага қайси спортчиларимиз баҳс олиб боради?

TOKYO, JAPAN – AUGUST 25: Brenden Hall of Australia (L) competes in his Men’s 400m Freestyle – S9 heat at the Tokyo Aquatics Centre on day 1 of the Tokyo 2020 Paralympic Games at on August 25, 2021 in Tokyo, Japan. (Photo by Adam Pretty/Getty Images)

Хабарингиз бор, бугун ўзбекистонлик спортчилар Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида баҳсларга киришди.

Эртага 26 август куни 4 нафар ҳамюртимиз Паралимпия ўйинларида иштироки этади. Жумладан, эркаклар ўртасида 100 метрга чалқанча усулда сузиш бўйича S13 классда Музаффар Турсунхўжаев ва Ислам Асланов, аёлар ўртасида 100 метрга чалқанча усулда сузиш бўйича S13 классда Шоҳсанамхон Тошпўлатова ва Нигорахон Мирзоҳидова саралаш баҳсида стартга чиқади.

Қуйида спортчиларимизнинг стартга чиқиш вақтлари билан танишиб олишингиз мумкин. (Тошкент вақти билан кўрсатилган).

Эслатиб ўтамиз, Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларини Uzreport TV телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирда томоша қилишингиз мумкин.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *