Токио-2020: Эртага 8 нафар паралимпиячимиз баҳсларда иштирок этади

19 July 2021, Japan, Tokio: Figures formed from plants represent the mascots Miraitowa (l) for Olympics and Someity for Paralympics. The 2020 Tokyo Olympic Games will take place from 23.07.2021 to 08.08.2021. Photo: Michael Kappeler/dpa (Photo by Michael Kappeler/picture alliance via Getty Images)

Айни кунларда Токио шаҳрида XVI ёзги Паралимпия ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Эртага 8 нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларга киришади.

Жумладан, Тошкент вақти билан соат 05:30 дан бошлаб пара енгил атлетиканинг узунликка сакраш турида T11 классида Асила Мирзаёрова, соат 06:19 да пара енгил атлетиканинг диск улоқтириш турида F55 классида Нурхон Қурбонова медаллар учун курашда иштирок этади.

Соат 06:30 дан бошлаб пара дзюдо беллашувларига старт берилади. Шу куни эркаклар ўртасида икки нафар ҳамюртимиз: -60 кг вазн тоифасида Шерзод Намозов ва -66 кг вазн тоифасида Учқун Қуронбоев юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Соат 06:46 да пара сузувчимиз Шоҳсанамхон Тошпўлатова аёллар ўртасида S13 классида 400 метр масофага эркин усулда сузиш бўйича саралашда иштирок этади.

Соат 07:10 да пара академик эшкак эшувчиларимиз – Отабек Қўчқоров ҳамда Феруза Бўрибоева PR2 mix 2X классида 2000 метр масофага бўладиган баҳсда қатнашади.

Соат 07:44 да T37 классида аёллар ўртасида 200 метр масофага югуриш бўйича саралашда Сабина Суханова иштирок этади.

Эртанги баҳсларда юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган барча спортчиларимизга омад тилаймиз. Олға, Ўзбекистон!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *