Турсуной Жабборова ҳамда Кумушхон Файзуллаева ҳам онлайн мусобақада муваффақиятли қатнашишди

Хабар берганимиздек, айни кунларда оғир атлетика бўйича илк онлайн халқаро турнир бўлиб ўтмоқда. Тошкент вақти билан ярим тунда кечган баҳсда 2 нафар вакилимиз Кумушхон Файзуллаева (-71 кг) ҳамда Турсуной Жабборова (-81 кг) муваффақиятли иштирок этишди.

Дастлаб Кумушхон ўз вазн тоифасида даст кўтаришда 96 кг, силтаб кўтаришда 116 кг, икки кураш бўйича эса 212 килограмм натижа қайд этиб, учинчи ўринни қўлга киритди.

-71 кг:
1. Мерседес Перес (Колумбия) – 220 кг
2. Метлин Сассер (АҚШ) – 219 кг
3. Кумушхон Файзуллаева (Ўзбекистон) – 212 кг

Шундан сўнг Турсуной Жабборова оғир вазндаги иштирокчилар орасида супага чиқиб, рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмади. Турсуной даст кўтаришда 97 кг, силтаб кўтаришда 123 кг, икки кураш бўйича эса 220 кг натижа кўрсатди.

-81 кг:
1. Турсуной Жабборова (Ўзбекистон) – 220 кг
2. Кристел Нгарлем (Канада) – 211 кг
3. Кармен Ана (Мексика) – 210 кг

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *