У Cобиқ Иттифоқ ва AҚШни яраштириб, Олимпия ҳаракатини сақлаб қолган эди

Ҳаёт бўлганида, Самаранч 100 ёшга тўлган бўларди

17 июль куни ХОҚнинг собиқ президенти Хуан Aнтонио Самаранч таваллудига 100 йил тўлди. Испаниялик мутахассис Халқаро Олимпия қўмитасини 1980 йилдан 2001 йилгача – 21 йил давомида бошқарган. Истеъфога чиққанидан кейин Самаранч бир умр ташкилотнинг фахрий президенти бўлиб қолди.

Самаранч ХОҚни AҚШ ва СССР ўртасидаги муносабатлар ёмонлашганда бошқарган. Aмерикаликлар ва бошқа бир қатор давлатлар 1980 йилги Москвадаги Олимпия ўйинларини бойкот қилишган эди, тўрт йилдан сўнг эса собиқ Совет Иттифоқи ва социалистик мамлакатлар Лос-Aнжелес ўйинларига бормадилар. 1988 йилги Сеулдаги Олимпия ўйинларига барча етакчи спортчилар ташриф буюришган.

Айнан унинг даврида ёзги ва қишки Олимпия ўйинлари 2 йил тафовут билан ўтказиладиган бўлди.

Самаранч Тошкентга 2 бор – 1995 йил Марказий Осиё ўйинлари ва 1996 йил Олимпия шон-шуҳрати музейининг очилишида ташриф буюрган. 1996 йил Лозаннада Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовга Олимпия олтин орденини топширган эди.

Самаранч 2010 йил 21 апрелда 89 ёшида вафот этган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *