Фото: Россиялик мутахассислар гуруҳи коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш учун Ўзбекистонга келди

Россиянинг нуфузли тиббиёт муассасаларида фаолият олиб бораётган 40 нафарга яқин мутахассисдан иборат тиббий гуруҳ Тошкентга келди.

Коронавирусга қарши курашда ҳамкорлик учун етиб келган россиялик мутахассислар Тошкент халқаро аэропортида Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари томонидан кутиб олинган.

«Реаниматолог, пульмонолог, инфекционист, вирусолог, кардиолог, эндокринолог каби мутахассислар бир ой давомида коронавирусга чалинганларни даволаш муассасаларида шифокорларимиз билан ҳамкорликда иш олиб боради. Хусусан, россиялик мутахассислар Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти, Вируслогия илмий текшириш институти клиникаларида, Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасида, шунингдек қатор вилоятлардаги шу соҳага ихтисослашган  шифохоналарда фаолият кўрсатиши кутилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Бу гуруҳ Тошкент шаҳри ва касаллик даражаси юқори бўлган вилоятларда бўлиб, бир ой давомида коронавирусга қарши курашда юртимиз шифокорлари билан ҳамкорликда фаолият кўрсатишади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *