Халқаро триатлон иттифоқи дуатлонни Жаҳон ўйинларига киритди

Жорий йилнинг 23 апрель куни Халқаро триатлон иттифоқининг ижроия қўмитаси Covid-19 нинг пайдо бўлиши ва унинг триатлонга таъсири ҳақидаги сўнгги янгиликларни муҳокама қилиш учун видеоконференция ўтказди. Ушбу йиғилишда шунингдек, йилнинг иккинчи ярми ва келгуси спорт мусобақаларига тайёргарлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Ижроқўм аъзолари жорий йил охирида мусобақаларни қайта тақсимлаш ва мавсумни давом эттириш бўйича қитъа конфедерацияларидан ва миллий федерациялардан сўнгги маълумотларни қабул қилиб олишди.

Молия Ишчи гуруҳи ўзининг сўнгги маълумотларини, шу қаторда Бутунжаҳон Триатлон Иттифоқидан субсидиялар олиш учун Федерациянинг штаб-квартираси ва идораларига эга бўлган Швейцария, Испания ва Канада ҳукуматларига тақдим етди. Кенгаш, шунингдек, 2019 йил молиявий ҳисоботини тасдиқлади, улар энди ташқи аудиторларга юборилади.

Кенгаш шунингдек, дуатлонни 2022 йилда АҚШнинг Бримингем шаҳрида ўтказиладиган Жаҳон ўйинлари (спортчилар олимпия дастурига киритилмаган спорт турлари бўйича беллашишади) дастурига синов тариқасида киритишни маъқуллади ва ноябрь ойида Парижда бўладиган навбатдаги Бутунжаҳон триатлон конгрессини режалаштириш бўйича миллий федерациялар билан муҳокама қилди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *