Хоразмда каратэ бўйича Ўзбекистон кубоги старт олди

Бугун Урганч шаҳрида каратэ бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги старт олди. 3 кун давом этадиган мазкур мусобақада Республикамизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган 300 нафардан зиёд каратэ усталари баҳс олиб боришади.

Регламентга кўра, мусобақанинг биринчи кун дастуридан якка ва жамоавий ката йўналишлари ўрин олган. 22-23 ноябрь кунлари эса каратэчиларимиз кумитэ бўйича татамида баҳс олиб боришади.

Таъкидлаш жоиз, мазкур мусобақа селекцион ҳарактерга эга бўлиб, мураббийларимиз янги мавсум учун терма жамоага захира спортчиларини саралаб олиш имкониятига эга бўлишади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *