“Челси” супертрансферга тайёр. Абрамович бу футболчи учун 100 миллион ажратди

“Челси” таркибини кучайтиришда давом этади. Бош мураббий Фрэнк Лэмпард клуб раҳбариятини яна бир катта трансферга кўндира олди.

Келаси ёзда лондонликлар “Боруссия” ҳужумчиси Эрлинг Холандни оладиган бўляпти. Клуб хўжайини Роман Абрамович норвегиялик тўпурар учун 100 миллион евро ажратишга розилик берди.

Лэмпард ўз жамоаси ҳужум чизиғида Тимо Вернер ва Эрлинг Холанд жуфтлигини кўрмоқчи.

Трансфер суммаси 75 миллион евро атрофида баҳоланаётган Холандга “Реал”, “Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпуль” каби бақувват жамоалар ҳам харидор бўлмоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *