Чим устида хоккей спорт турининг ривожи йўлида қилинаётган ишлар муҳокама қилинди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти иштирокида ташкил этилган видеоконференцияда чим устида хоккей спортида эришилган ютуқлар ҳамда ушбу спорт турини ривожи масалалари кўриб чиқилди.

Таъкидлаш керак, ушбу спорт тури ўз вақтида юртимизда анча ривожланган, ўзбекистонлик чим устида хоккей усталари эса қитъа ва жаҳон чемпионатлари, ҳатто Олимпия ўйинларида ҳам ўз сўзларини айтишган.

Аммо, кейинчалик, аниқроғи мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистонда чим устида хоккей спортига эътиборнинг сусайиши натижасида оммавийлик сусайди ва шунга яраша натижалар ҳам пасайиб кетди. Кўплаб мутахассислар фаолиятини якунлади ёки бошқа соҳаларга ўтиб кетди, мавжуд майдонлар эса эгасиз қолиб, қаровсиз аҳволга келиб қолди.

Бироқ, охирги йилларда Ўзбекистонда яна чим устида хоккей спорти ривожланмоқда. Бу жараёнда федерациянинг амалдаги раҳбарияти томонидан салмоқли ишлар амалга ошириб келинаётгани таҳсинга лойиқ.

Шу билан бирга соҳада муаммолар ҳам мавжудлиги таъкидланиб, бу борада вазирлик ҳамда МОҚ томонидан Ўзбекистон чим устида хоккей федерациясига ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатилиши таъкидланди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *