Шарофиддин Лутфиллаевни табриклаймиз!

Бугун дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шарофиддин Лутфиллаев таваллуд айёмини нишонламоқда.

Шарофиддин Лутфиллаев 1990 йил 9 сентябрь куни Сурхондарё вилоятида туғилган. Дзюдо бўйича 2019 йил Токио шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида -60 килограмм вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритган. Шунингдек, 5 карра Гран-при турнирлари ғолиби, 6 карра Катта дубулға ва 3 карра Мастерс таснифидаги мусобақалар совриндори саналади. Мазкур муваффақиятлари эвазига жорий йил юртбошимиз томонидан “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланган.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Шарофиддин Лутфиллаевни туғилган куни билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан муваффақиятлар тилаб қолади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *