Ширин Шарипов бронза учун курашади, Шуҳрат Бобоев ўтиш баҳсида мағлуб бўлди

Пара дзюдо бўйича эркаклар ўртасида +100 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Ширин Шарипов ярим финалда грузиялик Реваз Чикоидзега қарши татамига чиқди.

Афсуски, “Олтин очколар”га қадар давом этган курашда Шарипов ҳакамлар томонидан 3 марта огоҳлантирилди ва шунинг эвазига мағлуб бўлди.

Энди Ширин Шарипов бронза медали учун озарбайжонлик Илҳом Закиевга қарши татамига чиқади.

Эркаклар ўртасида -90 кг вазн тоифасида юртмиз шарафини ҳимоя қилаётган Шуҳрат Бобоев бронза медали учун ўтиш баҳсида қозоғистонлик Жанбота Аманжолга имкониятни бой бериб қўйди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *