Ширин Шарипов ярим финалда!

Пара дзюдо бўйича эркаклар ўртасида +100 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Ширин Шарипов чорак финалда кубалик Йордани Фернандесга қарши татамига чиқди.

“Олтин очколар”га қадар давом этган курашда ҳамюртимиз вазари баҳоси эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финалга йўлланмани қўлга киритди.

Финал остонасида унга грузиялик Реваз Чикоидзе рақиблик қилади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *