Шуҳрат Мамадалиевни табриклаймиз!

Бугун Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси бош котиби Шуҳрат Мамадалиев ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Шуҳрат Мамадалиев 2016 йилдан бери Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси бош котиби сифатида фаолият олиб бормоқда. Терма жамоамиз эришаётган муваффақиятларда Шуҳрат Фарҳадовичнинг ҳам хизматлари катта. Биргина 2019 йилги ЖЧда юнон-рум кураши бўйича умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритдик ва курашчиларимизнинг 3 нафари Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Шуҳрат Мамадалиевни таваллуд айёми билан табриклаб, у кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан ғалабалар тилаб қолади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *