Эртага парадзюдочиларимиз Жаҳон кубогидаги иштирокларини бошлашади

Бундан аввалроқ Парадзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон кубогида иштирок этиш учун Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрига жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун мусобақага қуръа ташланди. Унга кўра эртанги баҳсларда -60 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган Фазлиддин Одилов грузиялик Н.Мигрижанашвилига қарши, -66 кг вазндаги ҳамюртимиз Ўткир Ниғматов қозоғистонлик О.Оразалюлийга ва шу вазндаги яна бир парадзюдочимиз Учқун Қуронбоев эса грузиялик спортчи М.Шиобришвилига қарши, -73 кг вазндаги Асилбек Бекмурадов украиналик С.Котенкога қарши татамига чиқади.

-60 кг вазндаги Шерзод Намозов ва -73 кг вазндаги Феруз Саидов мусобақани кейинги босқичдан бошлашади.

Эслатиб ўтамиз, Парадзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тбилисидаги турнир қуйидаги таркибда иштирок этади:

-60 кг: Шерзод Намозов
-60 кг: Фазлиддин Одилов
-66 кг: Ўткир Ниғматов
-66 кг: Учқун Қуронбоев
-73 кг: Феруз Саидов
-73 кг: Асилбек Бекмуродов
-81 кг: Довурхон Караматов
-90 кг: Шуҳрат Бобоев
-90 кг: Жалолиддин Авазов
-100 кг: Шариф Ҳалилов
-100 кг: Сулаймон Аллаев
+100 кг: Ширин Шарипов

Мусобақа тафсилотлари билан сайтимиз орқали танишиб боришингиз мумкин.

Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси

матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

tuzla escort kurtköy escort pendik escort kartal escort maltepe escort bostancı escort gebze escort ümraniye escort kadıköy escort kaynarca escort ataşehir escort istanbul escort üsküdar escort çekmeköy escort sultanbeyli escort anadolu yakası escort sancaktepe escort