Якшанба тонгини боксчиларимизнинг ажойиб ғалабалари билан қарши оламиз

Якшанба тонгини боксчиларимизнинг ажойиб ғалабалари билан қарши оламиз

АҚШнинг Оклахома штати, Талса шаҳрида навбатдаги профессионал бокс оқшоми якунланди. Биз учун аҳамиятлиси, ушбу кечада икки нафар боксчимиз Шаҳрам Ғисов ва Исроил Мадримов ўз жангини ўтказишди.

Дастлаб Рио-2016 Олимпия ўйинлари кумуш медаль соҳиби Шаҳрам Ғиёсов никарагуалик Уинстон Кампосга (31-7-6, 19 КО) қарши жанг олиб борди. 10 раундга мўлжалланган жангнинг учинчи раундида Шаҳрамнинг тана қисмига йўллаган зарбасини Кампос ўтказиб юборди ва ҳамюртимиз нокаут эвазига ғалаба қозонди. Бу билан ҳамюртимиз ўзининг профессионал боксдаги ўнинчи ғалабасини қўлга киритди.

Энг драматик жанг Исроил Мадримов иштирок кечди. Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби ўзининг профессионал боксдаги олтинчи жангини америкалик Эрик Уолкерга (20-2-0, 9 КО) қарши ўтказди. Жангнинг дастлабки қисмида рақиб ташаббусга эга чиққан бўлса ҳам, Исроил жангда бурилиш ясай олди ва 12 раунд давом этган жангни якунда яққол устунлик билан тугатди. Ҳатто 9-раундда ҳамюртимиз рақибини нокаутга ҳам учратган эди, бироқ рефери бу вазиятни нотўғри баҳолаб рақибга ўзига келиб олиш учун 5 дақиқа вақт берди. Ушбу ғалабадан кейин Исроил ўз вазн тоифасида WBA камари учун мажбурий даъвогарга айланди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳар икки боксчимизни бугунги ёрқин ғалабалар билан муборакбод этиб қолади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *