Яна бир боксчимиз чемпионлик камари учун рингга чиқади

Истеъдодли ёш боксчимиз Равшан Маҳаммаджонов тез орада ёшлар (24 ёшгача бўлган боксчилар) ўртасидаги WBC чемпионлик камари учун рингга кўтарилади.

“Оқтепа” бокс клуби аъзоси ҳисобланган 21 ёшли чарм қўлқоп устамизнинг чемпионлик жанги сентябрь ойига мўлжалланмоқда. Ҳозирда жанг юзасидан промоутер ва менежерларнинг музокараси давом этмоқда. 

“Бу камар биз учун жуда ҳам муҳим. Равшан бўлажак жангда ғалаба қозонса, рейтингда Топ-20га кириб олади. Айни пайтда рақиблар билан музокара ўтказяпмиз. Жуда катта эҳтимол билан унинг рақиби украиналик 20 яшар Владимир Гордиенко бўлади. Айнан шу рақибни бизга WBC тақдим этмоқда. Жанг нейтрал давлат ҳудудидаги бокс оқшомларининг бири доирасида ўтказилади”, деди боксчининг мураббийи Зуфар Сулаймонов olamsport.com’га берган интервьюсида.

Маълумот учун, Равшан Маҳаммаджонов проф рингда 10 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Еттита жангда рақибларини муддатидан аввал мағлуб этган. Гордиенко эса проф боксда ўтказган 9 та жангининг 8 тасида зафар қучган. Учта жангни нокаут билан якунлаган. Ҳисобида битта мағлубият бор. 

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *