Ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Хабарингиз бор, айни кунларда пойтахтимизда дзюдо бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугун мусобақанинг тантанали очилиш маросими ташкил қилинди. Байрамона руҳда ўтган тадбирда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва Бош котиб Ойбек Касимов, раис ўринбосарлари Азизжон Камилов, Сакен Полатов, Шерзод Ташматов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов иштирок этишди. Маросимда сўзга чиққан расмийлар бу йилги чемпионатнинг ўзгача шиддатли руҳда ўтаётгани, пандемия даври бўлишига қарамасдан ҳукуматимизнинг спортни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётганига алоҳида урғу бериб ўтишди.

Сизлар билан узоқ танаффусдан сўнг ўтказилаётган дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида кўришиб турганимиздан хурсандмиз. Бу ёш тоифаси жуда ҳам муҳим ҳисобланади. Катталар терма жамоасига энг яқин захира. 2024 йилги Париж Олимпиадасида айнан сизлар Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишингиз мумкин. Шунинг учун ҳам сизларни машғулотларга жиддий эътибор қаратишга, ўз устингизда янада кўпроқ ишлашга чақираман. Сизлардан умидимиз катта. Ҳукуматимиз томонидан қаратилаётган жуда катта эътибор, берилаётган ғамҳўрликни қадрига етиш, имкониятлардан максимал даражада фойдаланиш керак”, – деди Азизжон Камилов.

Маросим якунига етгач мусобақанинг иккинчи кун дастуридан ўрин олган финал беллашувларига старт берилди. Иккинчи кун ғолиб ва совриндорлари билан келгуси янгиликларимизда таништириб ўтамиз.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *