Ёш дзюдочиларимиз мамлакат чемпионлиги учун курашишади

20-22 ноябрь кунлари пойтахтимиздаги «Универсал» спорт мажмуасида дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади.

Мамлакат биринчилигида Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан 300 нафардан зиёд дзюдочи иштирок этади. 2000-2002 йилларда таваллуд топган ёшлар ўртасида ўтказилаётган Ўзбекистон чемпионатида ўғил болалар ва қизлар 8 тадан вазн тоифасида медаллар учун татамига чиқишади.

Бугун иштирокчиларни рўйхатдан ва тарозидан ўтказиш, қуръа ташлаш маросими ҳамда мураббийлар ва ҳакамлар учун семинарлар ташкил этилди. Ўзбекистон чемпионати эртага соат 10:00да бошланади. 21 ноябрь куни соат 16:30да мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтса, ҳар куни соат 17:00дан финал беллашувларга старт берилади.

Мусобақа дастури:

20 ноябрь. Бошланиш вақти: соат 10:00, финал блоки 17:00-19:00

Ўғил болалар: – 55, -60, -66,

Қизлар: – 44, -48, -52 кг

21 ноябрь. Бошланиш вақти: соат 10:00, финал блоки 17:00-19:00

Ўғил болалар: – 73, -81, -90 кг

Қизлар: -57, -63, -70 кг

22 ноябрь. Бошланиш вақти: соат 10:00, финал блоки 14:00-16:30

Ўғил болалар: -100, +100 кг

Қизлар: -78, +78 кг

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *