Ўзбекистонда кун давомида яна 5 ўлим ҳолати ҳақида хабар берилди. ССВ Ерниязовнинг ўлимини ҳали тасдиқламади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 31 июль куни ҳам Ўзбекистонда коронавирусдан 5та ўлим ҳолати ҳақида ахборот берди. Марҳумларнинг икки нафари аёл бўлган. Эндиликда ССВ расман қайд этган қурбонлар сони 141тани ташкил этмоқда.

Бугун Тошкент шаҳридаги шифохоналарда 5 ўлим ҳолати қайд этилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги ҳафта давомида ҳар куни 5тадан ўлим ҳолати ҳақида хабар бермоқда.

Биринчи ўлим. 13 июль куни Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган 55 ёшли эркак бемор вафот этди.

Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшаган 55 ёшли Б.Ш. (эркак) жорий йил 13 июль куни Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.

Кейинчалик аҳволи оғирлашгани сабабли реанимация бўлимига ўтказилган.Унга Covid-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилиги, сепсис, полиорган етишмовчилиги, ўпка шиши асоратлари билан кечган. 

Шунингдек, қандли диабет, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка шишидан вафот этган.

Иккинчи ўлим. 10 июль куни Тошкентдаги 1-сонли клиник шифохонага олиб келинган 67 ёшли аёл вафот этди.

Тошкент шаҳар Сергели туманида яшаган 67 ёшли Н.Т. (аёл)да жорий йил 10 июль куни Covid-19 инфекцияси тасдиқланган ва шаҳар 1-сонли клиник шифохонага олиб келинган, ҳолати ёмонлиги сабабли реанимация бўлимига ётқизилган. 

Унга Covid-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган. 

Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи асосий касаллик ҳисобига кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Учинчи ўлим. 21 июль куни Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган 60 ёшли аёл вафот этди.

Пойтахтлик 60 ёшли М.С. (аёл) жорий йил 10–20 июль кунлари уй шароитида хусусий шифохона шифокорларининг тавсияларига мувофиқ даволанган. 21 июль куни эса Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Унга Covid-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги асоратлари билан кечган. Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи асосий касаллик ҳисобига кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Тўртинчи ўлим. 19 июль куни оғир ҳолатда Вирусология илмий-текшириш институти клиникаси реанимация бўлимига ётқизилган 55 ёшли эркак бемор вафот этди.

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшаган 55 ёшли Н.Д. (эркак) 19 июль куни оғир ҳолатда Вирусология илмий-текшириш институти клиникаси реанимация бўлимига ётқизилган.

Шифохонада унда Covid-19 тасдиқланган. Беморга Covid-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилиги, ўпка шиши, кенг тарқалган миокард инфаркти асорати билан кечган.

Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония, артериал гипертензия, семизликнинг 3-даражаси каби ҳамроҳ хасталиклар билан ҳам оғриган.

Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи асосий касаллик ҳисобига кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка шиши, миокард инфарктидан вафот этган.

Бешинчи ўлим. 10 июль куни коронавирус тасдиқланиб, оғир ҳолатда Вирусология илмий текшириш институти клиникаси реанимация бўлимига ётқизилган 62 ёшли эркак бемор вафот этди.

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшаган 62 ёшли Т. С. (эркак)да 29 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ИИБ Марказий госпиталида ўткир аппендицит аниқланган ва оператив даво ўтказилган. 10 июль куни унда Covid-19 тасдиқланган ва оғир ҳолатда Вирусология илмий текшириш институти клиникаси реанимация бўлимига ётқизилган.

Беморга Covid-19 инфекцияси ўта оғир кечиши ва икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган ва касаллик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилигининг 3-даражаси, ўткир юрак-қон томир етишмоқчилиги ва инфекцион токсик миокардит асоратлари билан кечган.

Шунингдек, беморда юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония калаллиги, артериал гипертензиянинг 3-даражаси каби ҳамроҳ касалликлар кузатилган. 

Асосий касаллик асоратлари ҳисобига аҳволи стабил оғир бўлиб турган бемор, мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион чораларга қарамасдан, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги барча ҳолатларда шифохоналарда беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилганини қайд этган.

Шу тариқа, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий статистикасида ўлим ҳолатлари сони 141тага етди. Аммо вазирлик статистикасида Ўзбекистондаги барча ўлим ҳолатлари ҳам ўрин олмаяпти. 

Хусусан, бугун коронавирусга чалиниш оқибатида вафот этгани маълум бўлган ва Ўзбекистон раҳбарияти томонидан таъзия билдирилган Муса Ерниязовнинг ўлими ҳозирча ССВ томонидан тасдиқланмади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *