Ўзбекистонлик сузувчида допинг аниқланди. У 2 йилга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди

Халқаро сузиш федерациясининг (FINA) хабарига кўра, ўзбекистонлик сузувчи Б.Менлибаеванинг 2019 йил 25 сентябрда Бенгалорда (Хиндистон) бўлиб ўтган Осиё Чемпионатида олинган допинг-синамасида тақиқланган модда аниқланган (S6. Стимуляторлар). Бу Токио-2020 да иштирок этиш учун лицензион мусобақа эди. Шу муносабат билан FINA Ахлоқ комиссияси қуйидагича қарор чиқарди:

  1. Б.Менлибаева 2 йилга дисквалификация қилинсин, Дисквалификация муддати 25.09.2019 й.дан бошлаб ҳисоблансин;
  2. 25.09.2019 й.дан бошлаб Б.Менлибаеванинг барча натижалари бекор қилинсин;
  3. Ўзбекистон сузиш федерацияси томонидан FINA Ахлоқ комиссиясининг мазкур ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ харажатлари (400 АҚШ долл.) тўлансин.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *