Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси ривожланиш йўлида яна бир қадам ташлади

Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси ва Андижон шаҳридаги 2-Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Мазкур тадбирда федерация раиси Баҳромжон Газиев ва БЎСМ директори Қудратбек Мухторов иштирок этишди.

Имзоланган меморандумга мувофиқ, томонлар қуйидаги йўналишларда ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар:

– болалар ва ўсмирлар спорти;
– спорт соҳасидаги таълим;
– спортда допингга қарши курашиш;
– қўшма спорт тадбирларини ўтказиш;
– барча ёш тоифаларидаги аҳолининг, айниқса, болаларни спорт турларига максимал жалб қилиш.

Учрашув давомида мазкур БЎСМда замонавий бешкурашга ихтисослаштирилган йўналиш очиш ва уни вилоят бўйича асосий базага айлантиришга келишиб олинди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *