Қашқадарёда навбатдаги онлайн чемпионат старт олди

Жорий йилнинг 7-30 август кунлари ўзбек жанг санъати спорт турининг «Комплекс» йўналиши бўйича онлайн мусобақа бўлиб ўтади.

Мазкур онлайн мусобақа Қашқадарё вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда вилоят ўзбек жанг санъати федерацияси бўлими ҳамкорлигида вилоят чемпионати ўтказилади.

Ушбу мусобақада ўзбек жанг санъатининг «Комплекс» йўналиши бўйича икки ёш тоифасида яъни 7 ёшдан – 12 ёшгача ҳамда 13 ёшдан – 17 ёшгача бўлган ўғил ва қиз болалар ўртасида онлайн тарзда бўлиб ўтади.

Мусобақада қатнашиш шартлари қуйидагилардан иборат:

– Кўрсатилган ёш тоифалари бўйича мазкур спорт турининг «Комплекс» йўналиши бўйича ўз маҳоратларини намоён этишади;

– Худди шу жараённи видеога олиб, вилоят ўзбек жанг санъати федерациясига тақдим этишади;

– Тақдим этилган видео албатта сифатли бўлиши, шунингдек, иштирокчи ҳақида тўлиқ маълумотлар (Ф.И.Ш, қаерданлиги, телефон рақамлари) ҳам тақдим этилиши шарт.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *