Қашқадарёда 5х5 футбол бўйича вилоят мусобақаси ўтказилди

Бугунги кунга келиб Қашқадарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида аҳолининг барча қатламлари ўртасида спорт турлари бўйича доимий равишда турли мусобақа ва тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, Қарши шаҳридаги 18-сонли кўриш имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасасида вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Қашқадарё вилояти бўлими ҳамда бир қатор мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида парафутбол (5х5) бўйича вилоят очиқ биринчилиги ўтказилди.

Парафутбол мусобақасида мезбонлардан ташқари вилоятнинг турли туман (шаҳар)ларидан келган иштирокчилар (жами 50 нафарга яқин) бир нечта жамоага бўлинган ҳолда ғолиблик учун ўзаро баҳс юритишди.

Қизғин вазиятларга бой бўлган мусобақа натижалари қуйидагича кўриниш олди:

1-ўрин: 18-мактабнинг «Насаф» жамоаси;

2-ўрин: Туман (шаҳар)ларнинг «Машъал» жамоаси;

3-ўрин: Туман (шаҳар)ларнинг «Бунёдкор» жамоаси.

Ғолиб ва совриндорлар ҳамда фаол иштирок этган қатнашчилар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланишди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *