Қашқадарё вилояти футбол маҳорати мактабига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2020 йил 9 июндаги “2020/2021 ўқув йилида футбол маҳорат мактабларига ўқувчиларни қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғига асосан Қашқадарё вилояти футбол маҳорат мактабига 2020/2021 ўқув йили учун ўқувчиларни қабул қилиш жараёнлари якунланди.

2020-2021 ўқув йилида Қашқадарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол маҳорат мактабига 2009-2010 йилларда туғилган ўқувчиларни қабул жараёнлари жорий йилнинг 17 август куни бошланган эди. Мазкур имтиҳонлар “Насаф” ПФКнинг машғулотлар майдонида 17-19 август кунлари ўтказилди.

Шунингдек, имтиҳон жараёнларида шаффофлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциациясидан ташриф буюрган республика ишчи гуруҳи вакиллари ҳам кузатиб боришди.

Қолаверса, барча жараёнлар видеокузатув қурилмалари орқали ёзиб олинди. Мазкур футбол маҳорат мактабига 2020-2021 ўқув йили учун жами 54 нафар ёшлар ҳужжат топширган бўлса, шундан 22 нафари имтиҳон жараёнлари натижасига кўра саралаб олинади.

Таъкидлаш жоиз ўқувчиларни қабул қилиш жараёнлари республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда белгиланган нормаларга мувофиқ санитария қоида ва меъёрлари талаблари асосида олиб борилди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *