Қишлоқ хўжалиги вазирлигига қўшимча вазифалар юклатилади – Президент қарори лойиҳаси

Республика озиқ-овқат саноатини бошқариш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинади.

Президентнинг «Республика озиқ-овқат саноатини бошқариш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилади:

мева-сабзавот, гўшт, сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини етиштирувчи (ишлаб чиқарувчи) корхоналар билан ушбу маҳсулотларни қайта ишловчи, тайёрловчи ва реализация қилувчи корхоналар ўртасида ўзаро манфаатли муносабатлар учун шароит яратиш;

мева-сабзавот, гўшт, сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини етиштирувчи ва қайта ишловчи корхоналарига ҳамда экспорт қилувчиларни доимий равишда, керакли ҳажмда, сифатли ва экспортбоп маҳсулотлар билан таъминлаш;

мева-сабзавот, гўшт, сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар томонидан улар ихтиёридаги ер майдонларида экиладиган экин турларини мустақил белгилаш тизимини жорий қилиш орқали мазкур жараёнга маҳаллий ҳокимият ва бошқа давлат органларининг асоссиз аралашувини чеклаш;

«Даладан ишлаб чиқаришгача» тамойили асосида халқаро даражада тан олинган стандартлар талабларига мос маҳсулот етиштиришни кўпайтириш, озиқ-овқат маҳсулотларини ушбу стандартлар талаблари асосида қайта ишловчи ва экспорт қилувчи ташкилотлар қамровини кенгайтириш, экспортбоп маҳсулотларни халқаро талаблар асосида сертификатлаш ишларини жадаллаштириш;

замонавий савдо ва логистика марказларини ташкил этиш, маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларининг миллий брендини жаҳон бозорларида илгари суриш, уларнинг рақобатбардошлигини ошириш ҳамда экспорт салоҳиятини кенгайтириш чораларини кўриш;

мева-сабзавот, гўшт, сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини етиштирувчи ва қайта ишловчи корхоналари томонидан маҳсулотлари бўйича республикада ва хорижий давлатларда кўргазма ва ярмаркалар ташкил этиш, халқаро бозорларда маҳаллий маҳсулотларни янада мустаҳкамлаш ва унга эътиборни кучайтиришни рағбатлантириш;

мева-сабзавот, гўшт, сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини етиштирувчи ва қайта ишловчи корхоналарига «Қишлоқ хўжалигида билим инновациялар (АКИС) тизими» асосида замонавий билим ва кўникмаларга эга кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш чораларини кўриш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш соҳасига хорижий экспертларни кенг жалб қилиш.

Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ 2020 йил 1 августдан бошлаб:

а) қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлиги бўйича халқаро стандартларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш ҳамда маҳсулотларни белгиланган халқаро талаб асосида сертификатлаштириш билан боғлиқ харажатларнинг 80 фоизини қоплаб бериш;

б) озиқ-овқат маҳсулотларнинг давлат харидлари, шу жумладан давлат харидлари стратегик субъектлари томонидан амалга оширилишида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга нисбатан 20 фоизгача нарх преференцияси қўлланилади;

в) озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш саноати тармоғи корхоналари томонидан:

2022 йил 1 январга қадар республикада етиштирилмайдиган ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хомашёларнинг импортида божхона декларацияси қабул қилинган кундан бошлаб қўшилган қиймат солиғини тўлашни 120 кунга кечиктирилади;

ўзларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун технологик ускуналарни республика ҳудудига олиб кириш божхона режимига расмийлаштириш ёки импорт контрактлари бўйича улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари юзасидан тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 270 кун этиб белгиланади;

г) озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва уларни чуқур қайта ишлаш соҳасига жалб қилинган хорижий экспертлар жисмоний шахсларга солинадиган даромад солиғидан озод этилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига қуйидаги маблағларни ўтказиб бериш тўғрисидаги таклифлари маъқулланади:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Жамғарма ҳисоб рақамига 2020-2021 йилларда тенг улушларда 50 млрд сўм миқдорида маблағ ўтказиб берилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан– Жамғарма ҳисоб рақамига 70 млрд сўм миқдорида маблағини ўтказиб берилишини таъминлайди.

Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадлар учун сарфланади:

илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларни молиялаштириш учун республикадаги илмий-тадқиқот муассасаларига ва озиқ-овқат саноати тармоғи корхоналарига грантлар ажратиш;

озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича илк маротаба ташкил этилаётган истиқболли лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланувини тайёрлаш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин битта ҳолат бўйича эквиваленти 10 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;

озиқ-овқат маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарда халқаро стандартларни жорий этиш, маҳсулотларни чет эл бозорлари талабларига мувофиқ сертификатлаштириш тадбирлари билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин битта ҳолат бўйича эквиваленти 20 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;

озиқ-овқат саноати тармоғи корхоналарининг халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этиши билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини, лекин битта ҳолат бўйича эквиваленти 10 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;

маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларни илгари суриш бўйича республикада ва хорижий давлатларда кўргазма ва ярмаркалар ташкил этиш, семинарлар ўтказиш, тақдимот материаллари ва кўргазма стендларини тайёрлаш.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

tuzla escort kurtköy escort pendik escort kartal escort maltepe escort bostancı escort gebze escort ümraniye escort kadıköy escort kaynarca escort ataşehir escort