Қорақалпоғистонлик саблячи йигитлар онлайн мусобақада етакчилик қилишди

Қиличбозлик бўйича ташкил қилинган илк онлайн мусобақанинг навбатдаги кунида сабля йўналишида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди. Ортда қолган кун давомида U-14, U-12, U-10 ёш тоифаларидаги ўғил-қизлар ўз маҳоратларини намойиш қилишди.

Сабля йўналишида терма жамоамизнинг асосини қорақалпоғистонлик спортчилар ташкил қилиши сир эмас. Ўтказилган онлайн мусобақада ҳам аксарият тоифаларда нукуслик ёш қиличбозлар ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олишди. Батафсил:

U-14, ўғил болалар:
1 Ниеталла Коптиеулов – Нукус
2 Сардор Абдукаримбеков – Тошкент
3 Алпамис Оракбаев – Нукус
3 Ҳуснидин Шарофов – Тошкент

U-12, ўғил болалар
1 Султан Пулатов – Нукус
2 Саидибрагим Алимов – NFC (Қиличбозлик Миллий клуби)
3 Артур Бекжанов – Нукус
3 Мурод Бахтиёров – Жиззах

U-10, ўғил болалар
1 Саидибрагим Алимов – NFC (Қиличбозлик Миллий клуби)
2 СаидАмир Раҳмонов – NFC (Қиличбозлик Миллий клуби)
3 Саломат Турсунбаев – Нукус
3 Руслан Анваров – Жиззах.

U-14, қиз болалар:
1 Уснатдинова Дильназ – Нукус
2 М. Хожибекова – Тошкент
3 Фотима Маҳмуджонова – Тошкент
3 Дарина Бабалжанова – Тошкент

U-12, қиз болалар:
1 Александра Ан– Тошкент
2 Бибиаиша Ҳусанбоева– Тошкент
2 Бийбисара Уснатдинова– Нукус.

U-10, қиз болалар:
1 Муслима Хожибекова – Тошкент
2 Анастасия Перевозникова – NFC (Қиличбозлик Миллий клуби)
3 Макнуна Бахтиёрова – Жиззах

Таъкидлаш жоиз, ҳакамлар 12 ёшгача бўлган қизлар орасида бир хил натижа қайд этгани учун 2 нафар иштирокчини иккинчи ўрин билан тақдирлашди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *